Жамият хавфсизлиги фақатгина ҳарбий тайёргарликларга таянадими?
Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик, барқарорлик ва фуқаролар ҳимояси масалалари нафақат ҳарбий тайёргарлик, балки чуқур тарихий хотира ва маънавий барқарорлик билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Ана шу ёндашув доирасида Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофаа қўмитаси делегацияси Тошкентда жойлашган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Делегацияга генерал-полковник Ал-Гуард Рахмонали Ражабали, генерал-майор Камолзода Жамшид ҳамда полковник Саидийон Насриддин бошчилик қилди. Ташриф давомида меҳмонлар Марказ экспозициялари билан танишиб, ушбу маконнинг жамият барқарорлиги, маънавий иммунитет ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришдаги ўрнини алоҳида таъкидладилар.
Ал-Гуард Рахмонали Ражабали, Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофаа қўмитаси генерал-полковник:
"Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ниҳоятда катта таассурот қолдирди. Бу ерда аждодларимизнинг илм-фан ва маърифат йўлида қилган хизматлари юқори қадрланади, шунингдек, ўтган асрлар ва бугунги кун ўртасидаги боғлиқлик жуда аниқ намоён этилган. Марказ нафақат келажак авлод учун, балки ҳозирги ёшларимиз учун ҳам таълим ва тарбия маскани бўлиб хизмат қилади, бизнинг тарихимиз ва цивилизация даражамизни ўргатади. Бу музейни дунёдаги бошқа масканлардан ажратиб турадиган асосий жиҳат — миллий йўналишнинг кучлилиги ва Марказий Осиёда яшаган буюк олимлар, алломалар ҳақида батафсил маълумот берилишидир. Шу боис бу музей биз учун катта миллий фахр ва нуфуз манбаи ҳисобланади.
Бугунги кунда Марказий Осиёда тинчлик ва ҳамжиҳатлик, хусусан, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасидаги самимий ва оқилона ҳамкорликка боғлиқ. Уларнинг дўстлик ва қариндошлик ришталарини мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатлари туфайли халқларимиз ўртасидаги биродарлик янада ривожланди ва мустаҳкамланди. Бу эса нафақат тарихий, балки замонавий ўзаро алоқалар ва ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдеворини яратади".
Хусусан, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларига бағишланган бўлимлар ҳарбий раҳбарларда катта таассурот қолдирди. Уларга кўра, ушбу экспозициялар орқали илм, тартиб, билим ва маърифат асрлар давомида жамият хавфсизлигининг асосий устуни бўлиб келгани яққол намоён бўлади.
Шунингдек, Қуръони карим зали, ислом маънавияти ва ахлоқий қадриятларига бағишланган экспозициялар меҳмонларда инсон ҳаёти, тинчлик ва жавобгарликка оид умуминсоний тамойилларни янада чуқур англашга хизмат қилди. Делегация аъзолари мазкур мерос ҳарбий хизматда ҳам фақат жисмоний эмас, балки маънавий тайёргарликнинг аҳамиятини очиб беришини қайд этдилар.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа