Хоразмшоҳлар қароргоҳи қандай бўлган?

17 гектарлик қалъа ва ҳукмдорлар ҳаёти... Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейининг “Қадимги Хоразм цивилизацияси” экспозициясида илмий асосда намойиш этилган экспонат нимадан далолат беради?
Ўзбекистон ҳудудида, Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманида жойлашган, милодий I–III асрларда Хоразмшоҳлар қароргоҳи бўлган Тупроққалъа қадимги Хоразм маданиятининг марказий ёдгорликларидан бири.
Қалъа майдони 17 гектарга тенг ва тўғри тўртбурчак шаклида (500×350 м) жойлашган. Тупроққалъа баланд пахса деворлар ва мудофаа тизими билан мустаҳкамланган. Ичкарида ҳукмдор саройи, ибодатхона, маросим заллари, маъмурий бинолар, омборлар, устахоналар ва тураржойлар мавжуд.
Девордаги рангтасвирлар ва ҳайкалчалар ўша давр санъати, диний эътиқодлар ва ҳукмдорларнинг ҳаёти ҳақида қимматли маълумот беради.
Мирсодиқ Исҳоқов, тарих фанлари доктори, профессор:
– Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилган “Қадимги Хоразм цивилизацияси” экспозициясида илмий асосда макети намойиш этилган Тупроққалъа Хоразм ҳаётида муҳим ўрин тутган маъмурий марказлардан бири ҳисобланади. Айнан шу ёдгорликдан топилган ёзма ҳужжатлар орқали ўша давр давлат ишлари, ҳисоб-китоб ва бошқарув амалиёти ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Бугунги кунда Тупроққалъа очиқ осмон остидаги музей сифатида сақланиб, Элликқалъа ёдгорликлар мажмуаси таркибига киради ва қадимги Хоразм маданияти марказларидан бири сифатида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё тарихида муҳим аҳамиятга эга.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа