Қадимги савдо йўлларини энди иммерсив шоулар ёрдамида кўриш мумкин

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Исломдан аввалги давр экспозициясининг “Қадимги савдо йўллари” секторида иммерсив шоу ва вақт девори ташкил этилади. Марказга ташриф буюрувчи ҳар битта меҳмонни тарих ва технология уйғунлиги кутмоқда. 


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Туркиянинг етакчи компанияларидан бири “Outdoor Factory” компанияси вакиллари ҳамда марказ ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Исломдан аввалги давр экспозициясини замонавий технологиялар билан бойитиш, иммерсив шоулар ва ўтиш йўлидаги “Вақт девори” лойиҳалари кўриб чиқилди. 
 

"Ташкилотимиз вакили сифатида биз бу ерга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини рақамли технологиялар билан бойитиш учун келдик. Ўтказган йиғилишимиз, ажойиб бўлди. Йиғилишда рақамли технологияларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг экспоцияси ичига қандай уйғунлаштириш ишкониятлари борлиги ҳақида гаплашдик. Бу лойиҳани юксак тажрибалар билан тақдим этамиз. Марказга кирган ҳар бир инсон лойиҳаларимиздан завқ билан маълумот олишига, ислом динини кўриб, ўрганиб ва маърифатдан хабардор бўлиб чиқишлари учун ўзимизнинг бор тажрибамизни қўллашни режалаштиряпмиз. Ишларимиз давом этмоқда. Бор кучимизни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг бунёди учун сафарбар этдик.  

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази меморчилик жиҳатидан муҳмашам. Ташқи кўриниши ва хайбатига тил ожиз. Кўрган инсонни ҳайратга солади. Ичкари экспозициясини ҳам ташқариси каби техник жиҳатдан муҳташам бўлиши учун ҳаракатдамиз", — деди Outdoor Factory компаниясининг рақамли технологиялар бўйича менеджери Жансу Эргин.