Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида имконияти чекланганлар учун қулайликлар яратилади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси муҳташам кўринишда барпо этилмоқда. Бинога тўрт томондан кириш мавжуд бўлиб, уларда имконияти чекланганлар учун алоҳида кириш ва чиқиш йўлаклари, махсус кўтарма пандуслар ўрнатилмоқда.
Шунингдек, Марказ кутубхонасида кўришда нуқсони бор китобхонлар учун илмий-инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Унга кўра, Марказ фонди Ўзбекистон цивилизацияси, тарихи ва маданияти учун улкан ҳисса қўшган алломалар илмий меросига оид адабиётлар Луи Брайль ёзувидаги бўртма нуқта шакллари яратилади. Алломалар илмий меросига оид китобларнинг аудио шакли яратилади.
Шунингдек, кутубхонадан алломалар ҳаёти ва ижоди, улар ёзган асарларга ишланган бадиий фильмларнинг тифлошарҳлари ўрин олади. Регистон майдони ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг тактил варианти – 3D макети ва тифлоизоҳи (тифлошарҳ)ни яратиш ва имконияти чекланган фойдаланувчиларни махсус зонага жойлаштириш режа қилинган.
Макет учун махсус овозли QR код яратилиб, Регистон майдони ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги маълумотлар овозлаштирилади.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
