Япония музейларидан Лувргача – тарихимиз қайтариб олиб келинмоқда!
Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро миқёсдаги ноёб ташаббус йўлга қўйилмоқда: Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширилаётган “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” лойиҳаси доирасида дунёнинг турли музейларида сақланаётган экспонатларнинг асл нусхаларини олиб келиш режалаштирилмоқда.
Жумладан, Япониядаги музейлардан тортиб Париждаги машҳур Лувр музейигача сақланаётган кўплаб экспонатлар бизнинг минтақа цивилизациялар даври билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли ҳам бу тарихни қайта тиклаш, уларни Ўзбекистонга қайтариш ташаббуси илгари сурилмоқда.
Лойиҳанинг муҳим жиҳати шундаки, экспонатлар нафақат кўргазма учун, балки чуқур илмий изланишлар, таълим ва маданий тадбирлар асосида кенг аудиторияга тақдим этилади. Ҳар бир буюм ўзида тарихни, тафаккурни, маданиятни ва эътиқодни мужассам қилган. Энди бу бойликлар ўз ватани – Марказий Осиёда яна порлайди.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида 9 та йўналиш қамраб олинган бўлиб, 5 та зал экспонатлар билан бойитилади. Айни пайтда барча лойиҳалар 1-босқич жараёнида ва жорий йилнинг сентябрь ойигача музей экспозициясини тўлдириш режалаштирилган.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
