“Марказнинг 500 кишига мўлжалланган конференция зали жавонларини ҳам китоблар билан тўлдирамиз” — Умида Тешабоева
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасини ташкил этиш масаласига бағишланган навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда республиканинг турли жойларида кутубхона тизимида фаолият олиб бораётган мутахассислар иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида Марказ кутубхонаси 1 ва 2 қаватларининг янгиланган интерьери дизайн лойиҳаси муҳокама этилди. Шунингдек, Марказ кутубхонасини жиҳозлаш, IT парки ҳамда ААКТ дастурий таъминоти, илмий лойиҳаларни расмийлаштириш масалалари қўриб чиқилди. Лойиҳа раҳбари, Миллий кутубхона директори Умида Тешабоеванинг маърузалари тингланди.
"Кутубхоначилик оддий иш эмас, у катта илм. Минглаб китобларни шунчаки расталарга жойлаш билан иш битмайди. Мутахассислар уни ўрганади, таҳлил қилади ва ўрганишлари натижасида китобларни илмий асосга кўра жовонларга жойлайди. Биз ишчи гуруҳимиздаги ҳар бир мутахассисдан олдига қўйилган вазифаларга илмий ёндашишлари сўраляпти. Марказда фақат кутубхона билан чекланиб қолганимиз йўқ. Олдинда яна бир катта вазифа турибди. Бу –Марказнинг 500 кишига мўлжалланган конференция залида ҳам улкан китоб жавони бўлади ва у китоблар ҳам мутахассислар томонидан ўрганилиб, энг сара ва нодирлари у ерга жойланади. Шунингдек, Марказ маърифий маскан бўлганлиги учун учун ҳар бир бўлимида китоб ва китоб маҳсулотлари бўлади. Ҳамкасбларимиз бевосита буларни ҳам ўз назоратига олиб, кутубхоначилик мезонлари асосида бўлимларга кўмак беради", — дейди Умида Тешабоева.
Маълумот учун, Марказнинг кутубхона бўлимида 26 та илмий-инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги йиғилишда масъуллари ўзларининг илмий-инновацион лойиҳаларининг тақдимотини ўтказади
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди