100 дан ортиқ лойиҳа, 100 дан ортиқ тарихий экспонат!
Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиш, уни замонавий талқинда кенг жамоатчиликка тақдим этиш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди. Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” лойиҳаси доирасида навбатдаги илмий-муҳокама учрашуви бўлиб ўтди. Унда археологлар, тарихчилар, соҳа мутахассислари, лойиҳа ижрочилари иштирок этди.
Муҳокама давомида 100 дан ортиқ илмий-тадқиқот лойиҳаси тақдим этилди. Ҳар бир лойиҳа мазмунан чуқур ўрганилиб, тарихий далилларга асосланган ҳолда қандай экспозиция кўринишида тақдим этилиши ҳақида фикрлар билдирилди. Бу илмий лойиҳаларнинг асосий мақсади – қадимги цивилизациялар, диний эътиқодлар, шаҳарсозлик, меҳнат маданияти, илк давлатлар шакллари ҳақида халқимизга аниқ ва равшан маълумот беришдир.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида 9 та йўналиш қамраб олинган бўлиб, 5 та зал экспонатлар билан бойитилади. Айни пайтда барча лойиҳалар 1 босқич жараёнида ва жорий йилнинг сентябрь ойигача музей экспозициясини тўлдириш режалаштирилган.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
