Euronews: "Дунё миқёсидаги зиёратгоҳнинг қайта тикланиши: Имом ал-Бухорий мажмуаси"

Euronews нашри Ўзбекистонда мусулмон оламининг энг муқаддас зиёрат масканларидан бири ҳисобланган Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасининг кенг кўламли қайта тикланишини ёритди. Материалда Самарқанд яқинида жойлашган ушбу зиёратгоҳнинг асрлар давомидаги тарихий аҳамияти, буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий меросига бўлган эҳтиром, шунингдек, анъанавий меъморчиликни замонавий инфратузилма билан уйғунлаштирган ҳолда яратилган янги мажмуа дунё миқёсидаги зиёрат ва маънавий маскан сифатида тақдим этилган.
Ўзбекистон Самарқанд яқинида жойлашган, мусулмон оламининг энг муқаддас зиёрат масканларидан бири — Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасини кенг кўламда қайта таъмирлаш ишларини якунлади.
Самарқанддан 25 км узоқликдаги Ҳартанг қишлоғида жойлашган Имом ал-Бухорийнинг қабри асрлар давомида муқаддас зиёратгоҳ бўлиб келган. Имом ал-Бухорий (милодий 810–870 йиллар) буюк ислом олими, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисларини жамлаган энг ишончли манбалардан бири — «Саҳиҳ ал-Бухорий» асарининг муаллифидир.
XVI асрда унинг қабри устига кичик сағана ва масжид қурилган, муқаддас маскан атрофида чинорлар қад ростлаган. 1998 йилда, Имом ал-Бухорийнинг таваллуд топганига 1225 йил тўлиши муносабати билан, Ўзбекистон ҳукумати раҳнамолигида ушбу қадимий мозор ўрнида янги ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.
Юртимизнинг турли ҳудудларидан келган моҳир усталар мақбара, масжид, маъмурий ҳамда диний-маърифий биноларни барпо этиб, Марказий Осиёга хос анъанавий меъморчиликни замонавий бунёдкорлик билан уйғунлаштирдилар.
Бугун кенгайтирилган мажмуа дастлабки ҳудудидан анча катта майдонни эгаллайди. Унда улкан гумбазли мақбара, кенг масжид, ободонлаштирилган ҳудудлар ва замонавий инфратузилма мавжуд бўлиб, барчаси дунёнинг турли бурчакларидан келаётган зиёратчилар ва меҳмонларга хизмат қилишга мўлжалланган.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа