Internews Pakistan: Ислом цивилизацияси маркази иқтисодиёти

Покистоннинг “Internews Pakistan” нашрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида мақола эълон қилинди. Мақолада марказнинг маданий, илмий ва таълимий аҳамияти, унинг замонавий технологиялар ва тарихий меросни уйғунлаштиришдаги роли ҳамда Ўзбекистоннинг глобал маданий ва иқтисодий майдондаги нуфузини оширишдаги ҳиссаси кенг ёритилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда ижтимоий-иқтисодий фаровонлик, минтақавий алоқалар, яхши бошқарув ва қадимги даврлар маданияти, анъаналари ҳамда цивилизациясини тиклаш соҳасида муҳим ва шижоатли раҳбар сифатида эътироф этилмоқда. Шу нуқтаи назардан Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази “Ўзбекистон учинчи Ренессанси” нинг асоси ва қадимий давр шон-шуҳратини қайта тиклашга қаратилган давлат сиёсати ва стратегик ташаббусларнинг яққол ифодаси ҳисобланади.
Президент Мирзиёев инновация, модернизация, очиқлик, интеграция ва самарадорлик орқали ўтмишнинг буюклигини ҳозирги ривожланиш билан боғлашда катта роль ўйнамоқда. Шу боис, инсоният, инсоний қадриятлар, билим, донолик ва толерантликни мулоқот, дипломатия ва ривожланиш орқали илгари суришга қаратилган стратегик вазифаларни амалга оширувчи марказ сифатида эътироф этилмоқда.
Марказ замонавий ва қадимий цивилизациянинг интеграция қилинган модели сифатида донолик, этник хилма-хиллик, савдо, иқтисодиёт, маданият ва анъаналарни ўзаро манфаатли ўрганиш ва тажрибалар алмашиш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг қадимги цивилизацияси ва маданий меросини иқтисодий қадриятларга айлантириш, ижтимоий-иқтисодий интеграция ва қўшма корхоналар орқали ривожланишда муҳим омил ҳисобланади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази иқтисодиёти туризм, меҳмонхона иши, медиаҳамкорлик, таълим, соғлиқни сақлаш, фуқаролик авиацияси ва инфратузилма ривожланиши соҳаларида инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Марказ Голливуд белгисининг тўрт баробар баландлигида ва Оқ уйдан тахминан етти баробар каттароқ бўлиб, иқтисодий ривожланиш, ижтимоий фаровонлик ва замонавий самарали алоқалар учун муҳим мўъжизавий объект ҳисобланади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази 2026 йил март ойида умумий омма учун очилиши кутилмоқда ва Ўзбекистоннинг Ислом илмий маркази сифатидаги тарихий ролини тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган. Марказ динлараро тотувлик, сабр-тоқатни тарғиб қилиш ва қадимий тарихий эпослар ҳамда илмий меросни замонавий технологиялар, шу жумладан сунъий интеллект орқали қайта тиклашда муҳим марказ бўлади.
Марказда 40 дан ортиқ мамлакатдан 1500 мутахассис иштирокидаги ҳамкорлик орқали илмий, маданий ва футуристик йўналишдаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “интерактив таълим зонаси”га эга бўлиб, виртуал ва кенгайтирилган реаллик ҳамда сунъий интеллект технологиялари орқали ёш авлодни илм ва санъат соҳаларида илҳомлантиради.
Иккинчи қаватдаги кутобхонада 200 000 дан ортиқ асарлардан фойдаланиш имкони мавжуд бўлиб, халқаро тадқиқотлар учун кенг имкониятлар яратилади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фақатгина музей эмас кенгроқ функсияга эга бўлиб, маданий ва таълимий элементлар орқали тарихий ва маданий меросни замонавий ҳаёт билан боғлайди. Марказ дунёвийлик тамойилларига содиқликни ҳам намойиш этади ва Ислом, Зардуштийлик ва Буддизм анъаналари, шунингдек фан, адабиёт ва меъморликнинг олтин даврини бирдек тақдим этади.
Қадимий Ипак йўли орқали Ўзбекистон минтақалараро савдо, иқтисодиёт ва ғоялар алмашуви маркази бўлган, бу ҳозирги глобаллашувнинг асосий заминасини яратган. Бухоро ва Самарқанд Ипак йўлида муҳим нуқталар сифатида маданий ва илмий алмашув маркази бўлган.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази замонавий даврдаги илмий ва маданий кашфиёт сифатида 2000 дан ортиқ тарихий буюмларни глобал аукционлар орқали қайта тиклаб, Ўзбекистоннинг қадимги ҳунармандчилик ва илмий меросини сақлашда муҳим ютуқларга эришди.
Марказда кўплаб ажойиб артефактлар мавжуд бўлиб, у фақат дунёдаги энг қадимги VII аср Усмон Қуръони ва турли даврлардаги машҳур ҳукмдорлар ва хаттотлар томонидан яратилган 114 та Қуръон нусхалари бор.
Муаллиф фикрига кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “катта потенциали” ва “кўп қиррали фойдалари” мавжуд бўлиб, улар узлуксиз илмий тадқиқот, таълим ва маданий фаолият орқали янада ривожлантирилиши мумкин.
Шунингдек, Марказ “маданий инновация”, “интеллектуал ижодкорлик”, самарадорлик ва динлараро тотувлик учун идеал платформа бўлиб, шу билан бирга Ўзбекистоннинг иқтисодиёти ва туризм, меҳмонхона ҳамда маданий дипломатия каби турли соҳаларида ҳам муҳим роль ўйнайди.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа