Ислом цивилизацияси маркази ёшларга янги дунё очмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мамлакатимиздаги энг муҳим илмий-маърифий масканлардан бири сифатида ёш тадқиқотчилар ва олимлар учун кенг имкониятлар яратмоқда. Марказ келгусида доимий маънавият мактабига айланиши кутилмоқда.
Бугунги кунда мазкур мажмуа ўзбек халқининг минг йиллик тарихий-маданий меросини жамлаган, ислом илм-фани, қадриятлари ва илмий тараққиёт босқичларини замонавий технологиялар асосида намойиш этувчи ноёб илмий-маданий марказ сифатида эътироф этилмоқда.
Бугун Марказ музейи экспозициялари бўйлаб Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси магистрантлари учун ўқув-экскурсия ташкил этилди.
Талабалар Марказнинг “Исломдан аввалги давр”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс” ва “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” бўлимларида тақдим этилган экспозициялар билан яқиндан танишдилар.
Экскурсия давомида тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Мақсудов Марказнинг тарихий ва маънавий аҳамияти ҳақида ёш тадқиқотчиларга тўхталар экан, шундай деди:
– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази бугунга келиб тарихий-маърифий мажмуага айланди. Ҳазрати Имом мажмуаси жойлашган қадимий ҳудудда барпо этилган бу маскан ўтмишнинг буюк қатламларини ва бугунги маънавий ҳаётимизнинг мазмундорлигини яққол намоён этади. Марказ ёш авлоднинг шаклланишига таъсир кўрсатадиган улкан маърифат ўчоғидир. Бу ерда тарихимизнинг улуғворлиги, бугунги динамика ва келажак истиқболлари мужассам”.
Профессорнинг таъкидлашича, Марказда намойиш этилган минглаб экспонатлар мамлакатимиз илмий, маънавий ва маданий меросининг муҳим таркибий қисмини ташкил этиб, тарихимизнинг энг ёрқин саҳифаларини қайта жонлантиради.
Тадбир якунида магистрантлар Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига оид бой маълумот ва таассуротларга эга бўлиб, тарихга бўлган қизиқишлари янада ошди.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа