Озарбайжон Миллий кутубхонаси директори: «Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази коллекциясини бойитиш бурчимиз»


Озарбайжоннинг Мирза Фатали Ахундов номидаги Миллий кутубхона директори Керим Тахиров Тошкентда ўтказилган «Марказий Осиё: умумий маънавий - маърифий мерос — умумий келажак» халқаро конгресси доирасида Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси коллекциясини янада бойитиш умумий бурч эканини таъкидлади.
– Ҳозир бизда бутун дунёга исломнинг муқаддас ва инсонпарвар дин эканини намойиш этиш имконияти бор. Унинг диққат марказида ҳамиша инсон ҳаёти, инсон фаровонлиги, инсоннинг тинч ҳаёти турган. Ислом цивилизацияси маркази бунинг навбатдаги тасдиғидир. Умуман олганда, уни Жаҳон цивилизацияси маркази деб ҳам аташ мумкин, чунки ислом бутун дунёга тарқалган. Айниқса, бу ердаги инновацион кутубхона катта таассурот қолдирди — унда минтақа мамлакатлари, Озарбайжон ва бошқа давлатлар нашрлари намойиш этилган. Биз бу гўзал коллекцияни янада бойитиш бурчимиз», — деди К.Тахиров.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа