Туркман олими Марказий Осиёнинг юксак аҳамиятга эга тарихий янгиликларини очиқлади
Туркманистон Фанлар академияси вакили Муҳаммад Мамедов Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши минтақадаги илмий тадқиқотлар, қадимий цивилизацияларни ўрганиш ва маданий меросни сақлашда улкан имкониятлар яратишини таъкидлади.

Муҳаммад Мамедов, Туркманистон ФА президенти вакили:
– Ушбу буюк форумни ташкил қилганларига ташаккур билдираман ва ўзбек дўстларимиз ҳамда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари ижодий ва илмий интеллигенцияси вакилларини Ислом маданияти маркази ташкил этилгани билан табриклайман.
Ислом маданияти — ҳам маданият, ҳам санъат, бугунги кунда уни тўлиқ баҳолаш ва ўрганиш имкони топилмаган. Унинг муҳим гуманитар жиҳатлари ҳам ҳануз очилмаган. Келажакда барчамиз бу масалага катта эътибор қаратамиз.
Марказий Осиё — бу энг қадимий тарихга эга ўхшаши йўқ минтақа. Ҳар йил археологлар юксак аҳамиятга эга янги маълумотларни очиб боради, қадимда йўқолган цивилизациялар, шунингдек, бу ерда халқларимиз руҳий мероси ҳақида кўп гапирилди.
Лекин унутмаслик керакки, халқларимиз катта моддий ва маданий, шу жумладан, меъморий мерос ҳам қолдирган. Ҳар йили мамлакатларимизда ноёб артефактлар топилади. Шу боис келажакда бу соҳада катта ишлар олиб боришимиз зарур.
Туркманистон ҳукумати Президент, ҳурматли Сердар Бердимуҳамедов раҳбарлигида халқнинг бой маданий меросини сақлаш ва ўрганиш масаласига катта эътибор қаратмоқда. Мамлакатда тарих ва маданий ёдгорликларни ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш бўйича Президент дастури амал қилади ва унинг доирасида кенг кўламли археологик қазишмалар ҳам ўтказилмоқда. Бу қазишмалар натижасида ҳар сафар Марказий Осиё халқлари, хусусан, Туркманистон маданиятининг манбалари жуда қадимий тарихга бориб тақалади.
Айниқса бронза даври бизга жуда кўп муҳим маълумотлар беради. Шу боис, ушбу ажойиб марказ ташкил этилганидан келиб чиқиб, келажакда бой маданий меросни ўрганиш ва сақлаш бўйича ҳамкорлик қилишимиз керак, деб ўйлайман.
Барчангизга ушбу олийжаноб ишларда муваффақият тилайман ва умид қиламанки, биз яна кўп бор бу марказ деворлари орасида учрашамиз, руҳий ва моддий мерос ҳақида фикр алмашамиз.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа