Халқлар бирлигини ривожлантирувчи санъат тақдимоти – рассомлар кўргазмаси нима беради?

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” мавзусидаги халқаро конгресс доирасида Озарбайжон рассомлар кўргазмаси ташкил этилди. У нафақат санъатни намоён этди, балки халқлар ўртасидаги маданий ҳамкорлик ва маънавий бирликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Кўргазма иштирокчиларининг таъкидлашича, санъат орқали ҳақиқат ва тарихни билиш, дунёдаги муаммоларни англаш ва халқлар орасида бирликни ривожлантириш мумкин.

Агали Иброҳимов, Озарбайжон рассомлар уюшмаси раиси ўринбосари:
– Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилган халқаро конгресс доирасида ўтказилган озарбайжонлик рассомлар кўргазмасида тахминан 10 та рангтасвир асарлари намойиш этилди. Улар орасида ҳам ёш, ҳам тажрибали рассомлар бор ва барчаси Озарбайжон санъатининг энг намунали асарларини тақдим этишди.
Мен Ўзбекистон Президентига миннатдорчилик билдирмоқчиман, чунки бу марказ фақат бино эмас — у келажак ва ўтмиш учун муҳим ёдгорлик ҳисобланади. Ҳар бир халқнинг президенти бундай марказни қуриб бера олмайди.
Шундай кўргазмалар, концертлар ва фильмлар халқларни бирлаштиради. Фақат маданият, санъат ва тарих орқали бошқа халқлар ҳақида билиш мумкин. Бугунги дунёда урушлар ва можаролар давом этмоқда ва ҳатто она қорнидаги болалар ҳам ҳалок бўляпти. Шунинг учун санъат орқали барча халқларни бирлаштириш имкони бор.
Рассомлар, ёзувчилар ва бастакорлар ўз ижодини юракдан, чин дилдан яратади. Улар дунёда нима бўлаётганини кўрсатади — ҳам гўзаллигини, ҳам даҳшатини, ҳам келажакни.
Халқларни нима бирлаштиради? Халқларни ҳақиқат бирлаштиради. Ҳар бир халқ ҳаётда ўз ҳақиқатига интилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа