Европа илмнинг калитини Марказий Осиёдан олган — қозоғистонлик олим фикри



 

Қозоғистон Миллий Аёллар педагогика университети Сейфулла Калеев номидаги илмий кутубхонаси директор ўринбосари Лапо Пётр Тошкентда ўтказилган илмий-маданий анжуман инсоният цивилизацияси учун ҳам катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.



 

Лапо Пётр, Қозоғистон Миллий Аёллар педагогика университети Сейфулла Калеев номидаги илмий кутубхонаси директор ўринбосари:

 

– Мен Осиё ва Тинч океани мамлакатлари учун Халқаро кутубхоналар ассоциацияси ва муассасалари минтақавий комитетининг аъзосиман. Ушбу минтақавий бўлим дунёнинг 62 та мамлакатини бирлаштиради.


Шуни айтмоқчиманки, Тошкентда ўтказилган конгресс бу, биринчи навбатда, инсоният цивилизациясидаги жуда муҳим, катта воқеа. Нима учун? Чунки, ҳақиқатдан ҳам, қадимий даврлардан бошлаб Марказий Осиё маданияти, инсоният маданиятининг асосини ташкил этган.


Агар билсангиз, тарихда бир давр бўлган, ўша пайтда ўрта асрлар Европаси антик дунё ҳақида маълумотни айнан Марказий Осиёдан олган. Шунинг учун Марказий Осиё ҳар доим турли мамлакатларнинг маданиятлари ўртасидаги кўприк бўлган. Бундан ташқари, шуни таъкидлашим керакки, ислом маданияти, ислом цивилизациясини тарғиб қилиш ва оммалаштириш жуда муҳимдир. Чунки, масалан, мен, Совет Иттифоқида тарбияланган ҳолда, ҳамма маданиятлар тенг, биз бир-биримизни яхши биламиз, деб ҳисоблар эдик. Бироқ, аслида мен, Беларусдан бўлганим учун, Марказий Осиё маданияти ҳақида жуда оз маълумотга эга эдим.


Ва мен ҳисоблайманки, албатта, уни тарғиб қилиш ва оммалаштириш зарур, шунда ислом, яъни ислом ғоялари бутун дунё томонидан тўғри тушунилади. Шунинг учун, мен ислом цивилизацияси маркази ҳақида гапирганда, унинг фаолияти, албатта, халқлар ўртасида ўзаро тушунишни ривожлантиришга, турли халқларнинг маданиятларининг ўзаро ўтишига ёрдам беради деб ҳисоблайман, бу эса инсониятнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади.