Буюк мерос халқларимиз келажагини бирлаштиради

Марказий Осиёдаги илмий ва маданий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. Тожикистон Миллий академияси вице-президенти Саломиён Муҳаммад Қаюм таъкидлаганидек, Президентлар Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси минтақада бирлик, тараққиёт ва тарихий меросни асрашга қаратилган умумий йўлни белгиламоқда. Тошкентда ўтказилган конгресс эса минг йиллик умумий меросни янада чуқур ўрганиш ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Саломиён Муҳаммад Қаюм, Тожикистон миллий академиясининг вице-президенти:
Бугунги кунда сиёсий платформа шундайки, унда мамлакатимиз Президенти жаноб Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев ҳамкорлик ва ривожланиш, илм, маданият ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида бирлашмоқда. Шу муносабат билан, биз ҳамкорликни янада кенгайтириш ва икки халқ ҳамда Марказий Осиё халқлари ўртасидаги алоқаларни бундан-да яхшилашимиз зарур.
Чунки раҳбарларимизнинг сиёсий иродаси шуни талаб қилади: дунёда бирлашиш, бир-биримиз билан ҳамкорлик қилиш ва минг йиллик тарих давомида шаклланган илмий, маданий ва тарихий меросимизни бирлаштириш ва сақлаш шулар жумласидан. Мамлакатимиз Президенти доимо таъкидлайди: ҳар қандай халқ агар ўз тарихини унутса, аввало ўз маданиятини йўқотади. Бу эса аста-секин тарих саҳифаларидан ва дунё харитасидан йўқолишига олиб келади.
Шунинг учун бугун тарих, маданият ва илмга алоҳида эътибор қаратилмоқда, шунда одамлар ўз тарихий меросидан хабардор бўлишади. Бугун Марказий Осиё тарихий қадриятларига бағишланган конгресс эса бизни шу меросни яхшироқ ўрганишга ундайди. Ҳар бир қадрият, минг йиллик тарих давомида, араб ёзувларидан тортиб барча халқларнинг меросига қадар кузатилади.
Бу, шунингдек, мадрасалар, мактаблар, масжидлар ва бошқа тарихий иншоотларда ҳам кўринади. Демак, бугунги Марказий Осиё халқлари ўртасидаги ҳамкорлик ўтмишда юзлаб йиллар давомида шаклланган бой тарихий меросга таянади. Биз бу меросни ҳис қиламиз, ўрганамиз ва таҳлил қиламиз. Шу орқали Марказий Осиё халқларининг келажаги учун маданият ва цивилизация ривожига ҳисса қўшилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа