Туркманистон Маданият вазири Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва Ўзбекистоннинг маданий қудратини эътироф этди

Туркманистон Маданият вазири Атагелди Шамирадов Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини минтақанинг энг муҳим илмий-маърифий маркази сифатида баҳолаб, Ўзбекистоннинг маданий меросни асраш ва тарғиб этиш борасидаги ташаббусларини юксак эътироф этди.

Атагелди Шамирадов, Туркманистон Маданият вазири
— Аввало, бизни “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос — умумий келажак” номли халқаро конгрессга таклиф этгани учун чуқур ҳурматга сазовор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон ҳукуматига самимий миннатдорчилигимизни билдираман.
Конгресс доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, марказнинг кенг қамровли экспозициялари билан танишдик. Мазкур маскан меъморий ечимлари, замонавий технологиялар ва бой маданий-таълимий мазмуни билан ажралиб туради. У нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим илмий-маърифий марказ эканини яққол намоён қилади.
Ҳурматли Ўзбекистон Президентининг конгресс иштирокчилари учун йўллаган табригида давлатларимиз ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталари ва кўп қиррали ҳамкорликка оид фикрлар чуқур маъно билан ифода этилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилда илгари сурган ташаббуснинг самараси бўлиб, бугун ислом дунёси маданий меросини асраш ва тарғиб қилиш йўлидаги муҳим илмий марказга айланган.
Туркманистон ва Ўзбекистон, шунингдек, бутун Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик янада мустаҳкам бўлишига ишонамиз. Халқларимиз учун тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилаймиз.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа