Афғонистон делегацияси Усмон Мусҳафи ва ноёб қўлёзмалар билан танишди
Афғонистон Ислом Амирлиги делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди ва марказ экспозициялари билан яқиндан танишди. Делегация аъзолари марказнинг нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом уммати учун муҳим маданий ва маънавий маскан эканини таъкидлади.

Делегация аъзолари марказда сақланаётган ноёб қўлёзмалар, осори-атиқалар ҳамда илк ислом даври артефактларини кўриб, энг қадимий ва асл Усмон Мусҳафини алоҳида таъкидлашди. Меҳмонлар мазкур муқаддас қўлёзманинг асраб-авайланиши, унинг тарихий аҳамияти ва Ўзбекистонда яратилган шароитлар ҳақида маълумот олишди.

Абдуллоҳ Убайд, Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома ва ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи:
“Бу ерга келганимдан жуда мамнунман. Марказда нафақат ислом мероси, балки қадимий осори-атиқалар ҳам юксак сақланаётганини кўриб, таҳсинга сазовор деб билдим. Энг таъсирли жиҳат — ушбу масканда энг қадимий ва асл Усмон Мусҳафининг сақланаётганидир. Президентингиз ташаббуси билан бундай улкан мажмуанинг барпо этилгани албатта таҳсинга лойиқ.”


Афғонистондан келган расмийлар марказнинг бунёд этилиши ва замонавий музей технологиялари асосида жиҳозланган экспозицияларни юқори баҳоладилар. Улар ўз таассуротларида марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом уммати учун муҳим маданий ва маънавий маскан эканини таъкидладилар.
Абдулборий Умар, Афғонистон Ислом Амирлиги “Брешна ширкати” бош директори:
Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқатан ҳам жуда ажойиб маскан. Бу марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ислом дунёси учун улкан аҳамиятга эга. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан барпо этилган бундай марказнинг мавжудлиги бизни беҳад қувонтиради.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа