Марказнинг ташкил этилиши Марказий Осиё рассомларига ҳам катта илҳом бағишлайди

Қозоғистон Рассомлар уюшмаси раиси Умирбек Жубаниёзов Ўзбекистонда бунёд этилган Ислом цивилизацияси марказини тарихий воқеа сифатида баҳолади. Унинг фикрига кўра, Марказ нафақат минтақавий санъат ва маданиятни бойитади, балки Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон рассомлари ўртасидаги ижодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.
Умирбек Жубаниёзов Қозоғистон Рассомлар уюшмаси раиси
— Бугунги тадбирни мен жуда муҳим, тарихий воқеа, деб ҳисоблайман. Чунки Ўзбекистонда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази минтақамиз маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Мажмуанинг кириш қисмидан бошлаб нафис безатилгани, бунда рассомларнинг меҳнати беқиёс экани яққол сезилади.
Қозоғистон Рассомлар уюшмаси Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон рассомлари билан узоқ йиллардан бери самарали ҳамкорлик қилиб келади. Биргаликда кўплаб кўргазмалар ва ижодий лойиҳалар ташкил этганмиз. ТУРКСОЙ ташкилотига қўшилишимиз ҳам бу ҳамкорликни янада мустаҳкамлади.
Минтақа халқларининг маънавий илдизлари муштарак экани боис, бундай марказнинг ташкил этилиши бизга катта илҳом бағишлайди. Шунингдек, ташкил этилган умумий кўргазмамиз маданий меросимизни юксалтиришга, ижодкорлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бугунги вазиятнинг ўзи рассомларимизнинг меҳнати ва санъатга қўшаётган ҳиссаси нақадар улкан эканини кўрсатади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа