Ўзбекистон Президентининг табриги озарбайжонлик музей ходимини тўлқинлантирди


Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конгрессда иштирок этган Озарбайжоннинг «Ичери-Шехер» музей маркази директори Азада Гусейнова Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифини юқори баҳолади. Унинг фикрига кўра, анъанавий санъат ва замонавий рақамли ечимлар уйғунлиги нафақат маданий меросни бойитади, балки Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигидаги келажак авлод учун ҳам илҳом манбаи бўлади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва конгрессдаги табриги бу марказнинг аҳамиятини янада оширди.
— Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзи барчамиз учун жуда ёқимли бўлди. Ушбу табрик Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари вакилларини бирлаштирган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос — умумий келажак” халқаро конгресси иштирокчиларига йўлланган бўлиб, давлат раҳбариятининг конгрессга бўлган эътибори ва қўллаб-қувватловини яққол намоён этди.
Шу билан бирга, мен Президентнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини барпо этишдаги шахсий иштирокига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқчиман. Музей ходими сифатида ушбу марказдаги экспозиция мени чуқур ҳайратда қолдирди. Анъанавий ва замонавий рақамли ечимлар уйғунлиги, санъатнинг ноанъанавий ёндашувлари алоҳида таассурот қолдирди.
Экскурсия давомида ҳурматли академик, санъашунос олима Камола Акилова Президентнинг “Бу ерда яратилаётган барча нарсалар асрлар давомида сақланиши керак, энг аввало ёшлар учун хизмат қилиши лозим” деган кўрсатмаларини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президентига юксак ҳурмат ва чуқур миннатдорлик билдираман.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа