“Бу марказ — илм ва маърифатнинг янги рамзи” — Гулу Новрузов

Озарбайжон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси ҳузуридаги Академия ректори, профессор Гулу Новрузов Ўзбекистонда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди:
— Тошкентда жойлашган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиш — мен учун катта шараф ва ифтихордир. Бу жой нафақат Ўзбекистон, балки бутун туркий-мусулмон дунёси маданияти ва илм-фанининг қанчалик бой эканини намоён этади.
Бу ерда исломдан аввалги даврдан то бугунги кунгача бўлган илм ва маданият босқичлари мужассам. Айниқса, ёзма манбалар пайдо бўлмаган давр ҳаётини археологик топилмалар орқали намойиш этиш — катта илмий ютуқдир. Шунингдек, қадимий тўқимачилик маданиятига оид экспонатлар менда катта қизиқиш уйғотди.
Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган беқиёс лойиҳа бўлиб, у мамлакат раҳбариятининг илм ва маърифатга бўлган чуқур ҳурматини намоён этади.
Келгусида бу ерга оила аъзоларим билан яна ташриф буюриш ниятидаман. Ишончим комилки, озарбайжонлик олимлар ва маданият арбоблари ҳам бу марказнинг азиз меҳмонларига айланади.
Бу маскан — бизнинг умумий тарихимиз ва маънавий илдизларимизнинг ёрқин рамзидир.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа