АҚШ делегацияси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар Марказнинг фаолияти, унинг ўзига хос миллий архитектураси ва бунёдкорлик ечимлари билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида улар Ислом цивилизацияси музейи экспозициясини кўздан кечирдилар. Музейда намойиш этилган ноёб артефактлар, қадимий қўлёзмалар ва тарихий осори-атиқалар меҳмонларда катта таассурот уйғотди. Улар Ўзбекистоннинг маданий меросни асраб-авайлаш, уни жаҳон миқёсида тарғиб этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолаб, ўз ҳайратларини яшира олмадилар.
Марказ экспозицияси замонавий илмий ёндашув ва технологик ечимларга асосланган бўлиб, унда “Цивилизациялар, Шахслар ва Кашфиётлар” концепцияси асосида Ўзбекистон заминида етишиб чиққан буюк алломалар, уларнинг илмий мероси ва жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси кенг ёритилган.
Мухтасар айтганда АҚШ делегациясининг ушбу ташрифи икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва илмий меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди