“Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясига оид тадқиқотларни қўллаб-қувватлаётгани жуда муҳим” – ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги масъул вакили

 

Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан бунёд этилаётган ва  айни пайтда пардозлаш ва жиҳозлари ишлари кетаётган Ислом цивилизацияси маркази жаҳон ҳамжамияти учун ҳам муҳим тажриба бўлиши эътироф этилмоқда.  



 

Сора Ношади, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

 

— Мен бу марказда яна бўлиб турганимдан жуда мамнунман. Аслида бу ерга бир неча марта ташриф буюрганман — 2022 йилдан буён ҳар йили келиб тураман. Шу вақт ичида амалга оширилган улкан ишлар ва ривожланиш суръатларини кўриб, чин дилдан қувондим.

 

Ҳозир марказ ўз фаолиятини янги босқичда давом эттираётгани, янги йўналишлар очилаётгани жуда қувонарли. Бу ташаббус Ўзбекистонда илм-фан, маданият ва диний меросни бирлаштириш йўлида амалга оширилаётган беқиёс иш, деб ўйлайман.

 

Шунингдек, мен яхши биламанки, Ислом цивилизацияси маркази — Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган муҳим ва улкан лойиҳа. Президент ушбу ташаббус ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги нутқида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган эди.

 

Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясига оид тадқиқотлар ва илмий изланишларга катта эътибор қаратаётгани — жаҳон ҳамжамияти учун ҳам ўта муҳим тажриба, деб ҳисоблайман.