Президент ташрифидан сўнг қандай ўзгаришлар кутиляпти?
Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига навбатдаги ташрифидан сўнг йирик лойиҳанинг мазмун-моҳияти, контентларини такомиллаштириш борасидаги ишлар янада қизғин тус олди. Бугун Марказ экспозициясини бойитишда қандай янги ўзгаришлар кутиляпти?

Рустам Жабборов, Марказ илмий котиби:
Муҳтарам Президентимизнинг муаллифлик лойиҳаси, буюк ғоялар асосида барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази сўнгги босқичларда тайёр ҳолатга келтириляпти. Давлатимиз раҳбари яна бир бор Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, экспозицияларнинг мазмуни, контенти билан танишиб чиқдилар ва яна ўзларининг фикр-мулоҳазаларини, тавсияларини билдирдилар. Бу албатта марказимиз фаолиятини янада жонлантириш, янада кучайтириш, такомиллаштиришда жуда катта туртки беради, деб ўйлаймиз. Чунки давлат раҳбари ҳар гал муайян бир ўзига хос топшириқлар, тавсиялар, йўл-йўриқлар, таклиф-мулоҳазалар билдиряптилар. Бу албатта келгусида Ўзбекистонга ташриф буюрадиганларнинг ҳар бири учун Ўзбекистоннинг бир ўзига хос бир маънавий ташриф қоғози бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар ва бу қилинган ишларга муносиб баҳо берилди. Бу марказ очилиши бутун дунёда ўзига хос ҳодиса бўлиши кутилаяпти. Чунки кўплаб бу ерга ташриф буюрган олимлар, мутахассислар, йирик ташкилотлар раҳбарлари ҳақиқатан дунёда бундай марказнинг аналоги, яъни ўхшаши йўқлигини таъкидлашяпти. Биз албатта бу нафақат Ўзбекистон, балки минтақадаги, ислом оламидаги ўзига хос бир марказ бўлиши лозимлигини яна бир бор таъкидланди. Албатта бу таклифлар, тавсиялар ҳар бири бизнинг фаолиятимиз, яъни келгусида қиладиган ишларимизга бир муносиб баҳо бўлди. Ўйлаймизки, ҳақиқатан ҳам давлат раҳбарининг ўзига хос муаллифлик лойиҳаси бўлган, йирик ғоялар асосида бунёд этилган бу марказ ҳақиқатан ҳам халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, тарихимиз, маданий меросимиз, ўзбек халқининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини баралла кўрсатиб бера оладиган платформага айланишига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги қарори асосида ташкил этилган. 2018 йили Рамазон ҳайити куни Марказ пойдеворига тамал тоши қўйилган бўлиб, бугунги кунда у илм, тарих ва маданият уйғунлигини мужассам этган миллий фахр тимсолига айланган.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди