Берунийнинг йўқолган глобуси қайта тикланмоқда
🔴Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида оламшумул кашфиётни ўз кўзингиз билан кўрасиз

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар, музей Биринчи Ренессанс бўлимида намойиш этилиши кутилаётган оламшумул кашфиёт ва унинг аҳамияти ҳақида маълумот берди:
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўзининг якуний босқичига кириб боряпти. Айтишимиз мумкинки, муҳтарам Президентимиз авваламбор буни ташаббус қилдилар ва қолаверса, бошидан шу пайтгача уни бошқариб, керакли тавсияларни бериб ўтдилар. Кўплаб Ислом цивилизацияси марказининг кейинги фаолиятига боғлиқ бўлган, уни якунланиши билан боғлиқ бўлган ўзларининг фикрларини ва тавсияларини айтиб ўтдиларки, бу фикрлар албатта мана шу Ислом цивилизацияси марказини янада такомиллаштиришга сўзсиз хизмат қилади.
Энди Ислом цивилизацияси маркази авваламбор айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистоннинг тарихи жуда бой бўлишига қарамасдан, шу пайтгача уни Ўзбекистонда етарли даражада кўрсатиш имконияти йўқ эди. Тўғри, археологик ёдгорликларимиз, архитектурамиз, қўлёзма асарларимиз бор. Лекин афсуски, уларни якдил қилиб битта концепцияга жойлаштирадиган бирор бир мажмуа йўқ эди. Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори минбаридан айтган фикрларидан асосий ғоя шундан иборат эдики, авваламбор ислом динининг тинчликсевар, шу билан бир қаторда унинг бағрикенглик моҳиятини, ижобий хислатларини барчасини кўрсатадиган бўлсак, иккинчи тарафдан шу билан бир қаторда бунга қўшган ҳиссасини кўриш мақсад қилинган эди.
Ҳозирги босқичда қарайдиган бўлсак, марказ ўзининг олдига қўйган мақсадларига деярли эришди. Ўзбекистоннинг 3000 йиллик тарихини қамраб олувчи қадимий даврдан бугунги кунгача бўлган экспозиция яратилди ва энг ноёб артефактлар билан бойитилди.
Биз биламиз, Ўзбекистоннинг тарихида ана шундай ноёб артефактларимиз ўз пайтида хорижга турли йўллар билан чиқиб кетган. Мана, биринчи марта Президентимизнинг ташаббуслари билан ана шундай ноёб артефактларимиз Ўзбекистонга қайтарилиб, Ислом цивилизацияси марказида ҳар бир бўлимда жуда муҳим ғоялар ўз ифодасини топди. Биринчи Ренессанс бўлимида кўплаб диний уламолар, аниқ ва табиий фанлардаги алломаларнинг кашфиётлари бор. Жумладан, биттаси Абу Райҳон Берунийнинг глобуси. Биз биламиз, Абу Райҳон Беруний ўз пайтида глобус яратган, лекин у бизгача етиб келмаган. Шу билан бир қаторда Абу Райҳон Берунийнинг асарларида мана шу глобуснинг координаталари сақланган. Биз ҳозир хорижий ҳамкорлар билан биргаликда бу глобусни тикладик. Абу Райҳон Беруний ўзининг асарларида 600 та ўз давридаги шаҳарнинг координатасини берган бўлса, улардан 150 тасини жойлаштиряпмиз. Абу Райҳон Берунийнинг бизгача етиб келмаган глобусини тиклаш имкониятига эга бўлдик.
Бунга ўхшаган мисолларни жуда ҳам кўп келтириш мумкин. Бир сўз билан айтиш керакки, мана шу ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази ўзининг моҳиятига кўра дунёдаги ягона, аналоги йўқ. Табиийки, бу ерга ташриф буюрганлар авваламбор ўзимизнинг халқимиз, ёшларимиз Ўзбекистоннинг буюк тарихга эга эканлигидан ғурурланадилар, шу ғоялар асосида тарбия топадилар ва келажакда ҳам шунга интиладилар.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди