EURONEWS: “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бебаҳо артефактларни ватанга қайтармоқда”

Нуфузли халқаро ахборот агентлиги – Euronews Ўзбекистон ўзининг бой маданий меросини сақлаш ва тиклаш йўлида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази орқали фаол иш олиб бораётганлигини эътироф этди.
Миллий ташаббуслар асосида фаолият юритаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хориждан деярли 2000 дан ортиқ ўзбек тарихий артефактлари ва қўлёзмаларини қайтаришга, шунингдек, халқаро аукционлар ва ҳамкорликлар орқали ноёб экспонатларни сотиб олишга муваффақ бўлди.
Давлат Божхона қўмитаси ҳамда дунё миқёсидаги аукцион уйлари билан ҳамкорлик қадимда турли мамлакатларга тарқалиб кетган қимматбаҳо буюмларни қайтаришда муҳим рол ўйнади.
Марказ, шунингдек, Ўзбекистонда ўз туридаги биринчи бўлган замонавий реставрация лабораторияларига эга бўлиб, бу ерда мутахассислар қўлёзмалар, тўқимачилик буюмлари, металл ишловлари ва бошқа тарихий материалларни асраб-авайлашмоқда.
Ушбу бебаҳо дурдоналарни сақлаш ва намойиш этиш орқали Ислом цивилизацияси маркази ўтмиш билан бугун ўртасида кўприк бўлишни, асрлар давомида шаклланган санъат, илм-фан ва эътиқод анъаналарини улуғлашни мақсад қилган.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди