Сир Петер Глукман: “Ислом цивилизацияси маркази келажакда дунёнинг энг нуфузли илмий-маърифий масканларидан бирига айланади”

Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида ҳам илм, маданият ва маърифат уйғонишининг янги рамзига айланмоқда. Бу ерга ташриф буюраётган халқаро нуфузли олимлар, сиёсий арбоблар ва журналистлар марказ фаолиятидан чуқур таассурот билан қайтмоқда.
Шу кунларда мамлакатимизга ташриф буюрган дунёнинг энг йирик илмий ташкилоти — International Science Council президенти, профессор Сир Петер Глукман ҳам Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларида намойиш этилган илмий ва маданий меросни “инсоният тафаккурининг юксак намунаси” деб таърифлади. Шунингдек, унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази нафақат диний меросни, балки Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини илмий асосда очиб берувчи беқиёс лойиҳадир.


— Форобий, Ибн Сино каби буюк зотлар инсониятни илмий тараққиётнинг янги поғонасига олиб чиққан. Алгебра, алгоритм каби фундаментал тушунчалар айнан шу минтақадан келиб чиққан. Биз Ғарбда бу ҳақда етарлича билмаймиз, ҳолбуки, бу ҳақиқатлар бутун дунё учун беқиёс аҳамиятга эга.
Бу марказ яқин йилларда дунёдаги энг муҳим илмий-маърифий масканлардан бирига айланади. У нафақат музей, балки билим ва маданиятни бирлаштирган илмий-тадқиқот марказидир. Ўзбекистон Президентининг теран фикрлилиги ва илмий меросга бўлган чуқур эҳтироми таҳсинга сазовор, — дея таъкидлади у.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди