EURONEWS: “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро миқёсдаги маданий ва маърифий лойиҳа сифатида шаклланиб бормоқда.”

Нуфузли халқаро ахборот агентлиги – Euronews Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро миқёсдаги маданий ва маърифий лойиҳа сифатида шаклланиб бораётганлиги ҳақида мақола эълон қилди.
Катта ҳамкорлик натижасида амалга оширилаётган ушбу ташаббус доирасида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази лойиҳасида деярли 100 та мамлакатдан 500 га яқин мутахассис ҳамда мингдан ортиқ ўзбекистонлик олимлар иштирок этган.
Улар биргаликда Ислом меросини ўрганиш, асраш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган қарийб 800 та лойиҳани ишлаб чиқдилар.
Бу марказ оддий музей эмас — у инсоният тарихини қадимий даврлардан бошлаб, Исломнинг пайдо бўлиши ва ҳозирги замонгача бўлган жараённи ёритувчи кўргазмаларни ўз ичига олади. Унинг кутубхонаси, реставрация ва рақамлаштириш лабораториялари ҳамда илмий тадқиқот бўлимлари дунёдаги энг тез ўсиб бораётган йирик дин — Исломни ўрганиш ва асрашга хизмат қилади.
“Цивилизациялар, шахслар ва кашфиётлар” мавзуси остида Марказ тарихни фақат артефактлар орқали эмас, балки уни шакллантирган инсонлар ҳаёти ва ғоялари орқали тасвирлайди. Бу ёндашув турли маданиятлар ўртасидаги боғлиқликни ва минтақалар ҳамда динларнинг умумий ҳиссасини ёритиб беради.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди