Бундай маърифий марказ ғоясининг ўзидан жуда ҳайратдаман – Беларус ИИВ ўринбосари
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда илм, маданият ва маърифат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янги поғонага кўтармоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси билан Тошкент шаҳрида барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази жаҳон ҳамжамияти олдида Ўзбекистоннинг яна бир дадил маънавий ва маърифий қадамидир.
Айни пайтда Марказ контентлари ҳам ташқи маҳобатига муносиб равишда қадимий қўлёзмалар, илмий кашфиётлар ва замонавий технологиялар уйғунлашган ҳолда инсон тафаккури ва маданиятининг юксак даражасини кўрсатишга тайёрланмоқда.
Очилишга тайёрлаётган Марказга ҳар куни турли мамлакатлардан олимлар, дипломатлар, ижодкорлар ва сиёсий арбоблар ташриф буюриб, ислом цивилизациясининг Марказий Осиёдаги илдизларини яқиндан ўрганиш ва тақдим этилиши кутилаётган тарихий мероснинг ислом цивилизациясига ҳамоҳанглигини кўздан кечириб, ўз фикрларини билдиришмоқда.
Жумладан, яқинда Марказга ташриф буюрган Беларус Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Геннадий Казакевич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
“Мен бу иншоотдан, энг муҳими эса — бундай маърифий марказ ғоясининг ўзидан жуда ҳайратдаман. Бу менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим эмас, аммо ҳар сафар бу халқнинг меҳнатсеварлиги ва бой тарихини замонавий технологиялар орқали намоён этишдаги ижодкорлиги мени ҳайратга солади. Бу ерда ёшлар ҳам, катталар ҳам янги билим ва илҳом олади. Бизнинг мамлакатларимиз тарихга ва тараққиётга бўлган ёндашуви жуда ўхшаш”, дейди у ўз таассуротларини бўлишаркан.
Беларуслик меҳмоннинг бу фикрлари Ислом цивилизацияси маркази нафақат илмий ва маданий, балки халқаро мулоқот ва дўстликни мустаҳкамловчи майдонга айланишига ҳам бир исботдир.
Шунингдек, қайд этиш керакки, бу ерга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон учун у — фақат музей эмас, балки тирик тарих, мулоқот ва ўзаро тушуниш маскани. Шу боис, Марказга бўлган халқаро қизиқиш тобора ортаяпти.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа