Ислом цивилизацияси маркази учун интерактив мультимедиа лойиҳалари тақдимот қилинди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Россиянинг “Antalex” компанияси билан мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда компания вакиллари – Учкин Антон Константинович, Булат Шаймандаров ҳамда онлайн тарзда Павел Данилов мультимедиа лойиҳаларининг тақдимотини ўтказди.
Тақдимотда келтирилишича, марказ экспозицияларида тарихий маълумотларни нафақат визуал, балки интерактив тажриба сифатида тақдим этиш режалаштирилган. Илмий аниқлик асосида тайёрланадиган аудио-видео спектакллар меҳмонларни интеллектуал саргузашт сари бошлаб боради. Шунингдек, музей учун махсус мобил иловани ишлаб чиқиш таклифи берилди.
Ушбу илова орқали фойдаланувчиларга виртуал харита, ўйинлар, аудио ва видео ҳикоялар, ҳамда интерактив маълумотлар тақдим этилади.
Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов компания вакилларига қўшимча таклифларни билдирди.
"Бизга дунёнинг ҳеч бир музейларида бўлмаган фото-зоналар керак. Бу ғоя билан биз марказни дунё бўйлаб ижтимоий тармоқлар орқали текинга реклама қила оламиз. Меҳмонлар чироқлар билан ёритилган махсус ҳудуднинг ўзига маъқул кўринишини танлайди ва расмга тушади. Албатта, расмларни ижтимоий тармоқларга жойлайди ва тез орада қизиқувчилар сони янада ортади. Энг муҳими, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлаганларидек, Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг ҳеч бир ерида аналоги йўқ лойиҳа бўлиши лозим. Бунинг учун энг замонавий технологиялар билан мутлақо янги моделларни яратишимиз лозим."
Учрашув якунида икки томон ўзаро қизиқиш уйғотган йўналишлар юзасидан фикр алмашди ва ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшимча ташаббуслар муҳокама қилинди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
