Ўзбекистоннинг илмий хазинасини тизимлаштириш ва рақамлаштириш бошланди


🔴 Марказ илмий меросни сақлаб қолишнинг янги усулини йўлга қўймоқда!



 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий фаолиятни янада тизимли йўлга қўйиш мақсадида янги ташаббусни амалга оширмоқда. Марказ музейи экспозицияси ҳар бир бўлим фаолиятини ёритувчи алоҳида маълумот китоби тайёрланмоқда.

 

Маълумотнома музейнинг бўлимларидаги илмий, тарихий ва маданий маълумотларни бир тизимга жамлайди. Улар ягона дизайн ва услубда ишланади.

 

Марказнинг навбатдаги ишчи йиғилишида мазкур лойиҳа атрофлича муҳокама қилинди. Илмий котиб Рустам Жабборов ходимларга маълумот  формати ва мазмуни бўйича батафсил тушунтириш берди. Шунингдек, тақдим этиладиган маълумотларнинг илмий асосланганлигини таъминлаш мақсадида олимлардан иборат таҳрир гуруҳи шакллантириш таклифи илгари сурилди.

 

Лойиҳага кўра, ҳар бир бўлим маълумотнома китоб тахминан 200 бетдан иборат бўлади.



 

Бу ташаббуснинг асосий мақсади — Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ва унинг маданий меросини тизимли ҳолатда жамлаш, уларни келажак авлод учун рақамли ва босма шаклда сақланадиган илмий манбага айлантиришдир.