Мисрлик олим: “Бу – Ўзбекистоннинг буюк пирамидаси!”



 

Қоҳира университети Адабиёт факультети Шарқ тиллари кафедраси профессори Жалол Саид Ал-Ҳафнавий Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, чуқур таассуротлар билан ўртоқлашди.

 

— “Бу марказ оддий мажмуа эмас, — дейди у. — Мен дунёда кўплаб илмий ва маданий масканларда бўлганман, аммо бундай жойни бошқа мамлакатларда кўрмаганман. Бу ердаги меъморий санъат, Қуръон оятлари, Макка ҳарамини эслатувчи эшиклар — барчаси бетакрор. Бу масканда Амир Темур, Улуғбек, Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк аждодларингизнинг руҳи ва мероси улуғланади. Худди янги дунёга келгандек ҳис қилдим!”

 

Профессорнинг таъкидлашича, Ислом цивилизацияси маркази — бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсониятнинг маънавий пирамидасидир.

 

— “Бу жой Ўзбекистон тарихида абадий битилиб қолади. Мисрдаги пирамидалар сингари, бу ҳам Ўзбекистоннинг буюк пирамидаси, дунёда ўхшаши йўқ буюк обида”, — деди у таассурот билан.