“Тарихни боғлаб турувчи кўприк” — Назира Аҳмадова


 

Назира Аҳмадова, Қирғизистон Республикаси Миллий тарих музейининг бўлим бошлиғи:
 

– Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан очилган Ислом цивилизацияси маркази ниҳоятда муҳим маскан. Унинг аҳамияти нимада? Бу ер нафақат Ўзбекистон, шу билан бирга Ўрта Осиё умумий маданияти, тарихи ва маънавий бойликларини намойиш этадиган маскан. Бу шунчаки кўргазма эмас, балки ўтмишни замонавийлик орқали ифодалаш ва шу орқали ўтмиш ҳамда келажак маданиятини, тарихини боғлаб турувчи кўприкдир. Шу сабабли жуда муҳим. Мен ушбу очилиш маросимида қатнашганимдан фахрланаман.


Замонавий технологиялар орқали ўтмишни ифодалаш, менинг фикримча, бетакрор.


Ҳар бир экспонатнинг ўз қадр-қиммати бор. Экпонатларнинг айримлари Қирғизистон Республикаси миллий тарих музейи экспозициясида ҳам бор. Лекин бу ерда улар бутунлай бошқача, мазмунан тўлдирилган кўринишда намойиш этилган. Уларнинг барчаси жонли тарзда тақдим этилгани боис, алоҳида таассурот қолдирмоқда. Масалан, мен ҳаяжоним сабабли “фақат шу экспонат алоҳида” деб айтолмайман. Чунки барчаси ўзига хос.


Дизайн ҳам, экспозицияларнинг тақдим этилиши ҳам, экспонатларнинг жойлаштирилиши ҳам ўзига хос.