Ўзбекистон Президентига катта миннатдорчилик билдираман — Осман Нур Айдин






Осман Нур Айдин, Туркия қўлёзма асарлари маркази ходими :

 

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази қурилиши тўлиқ тугаллангандан кейин ислом оламида муҳим илмий марказга айланиши шубҳасиз. Ҳаттоки ҳозирги ҳолатидаёқ дунёдаги саноқли марказлар қаторидан ҳам ўрин олиши мумкин. Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотида сўзлаган нутқида ҳам айнан шу марказ ҳақида гапириб, уни барча мамлакатларга танитгани ва очилишини бутун турк дунёси ҳамда ислом олами билан бирга амалга ошириш истагини билдиргани жуда катта аҳамиятга эга. 

 

Инсоният тарихининг илк давридан бошлаб бугунги кунгача босқичма-босқич кўриш ва эшитиш имконини берувчи бу музейда инсон ўзини ўша даврда яшаётгандек ҳис қилади. Барча меҳнат қилганларга миннатдорчилик билдираман. Очилишда буларнинг тўлиқ ва мукаммал ҳолатини кўрамиз, деб умид қиламан. 

 

Халқаро экспертлар форумида фикр алмашиш, камчиликларни тузатиш масаласида таклиф ва мулоҳазалар бўлди. Келгусида шу форумда билдирилган таклифлар ҳам инобатга олиниб, мукаммал бўлишига ишонаман. Бу марказни халқларимизга, ислом оламига, турк дунёсига туҳфа қилгани учун Ўзбекистон Президентига катта миннатдорчилик билдираман.