“Янги Ўзбекистон Ғарб тафаккурида қайта туғилмоқда” — Айсима Мирсултaн


Айсима Мирсултон, Берлин Давлат кутубхонаси Шарқий Осиё бўлими илмий ходими:
– Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистонда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Сўнгги йилларда спорт соҳасида бўладими, бошқа соҳаларда бўладими – ҳаммасида ижобий ўзгаришлар бўлди. Ушбу Марказ ҳам айнан Президентнинг ташаббуси билан ташкил этилди.
Жуда чиройли бўлибди. Тарихдан ҳозирги кунгача бўлган барча экспозицияларни бирма-бир кўрдик. Очилишгача янада гўзал бўлади, деб ўйлайман.
Бу марказ қадимги Ўзбекистоннинг тарихдаги ролини қайта жонлантиради.Собиқ иттифоқ даврида ўз мустақиллигига эга бўлмаган Ўзбекистон бугун яна дунёга юз тутиб, Ғарб мамлакатлари халқлари хотираси ва тафаккурида янги ва жозибали қиёфада бўй кўрсатмоқда. Бу Марказ Ўзбекистон ва унинг бой мероси борлигини ҳаммага кўрсатади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди