Aljazeera : “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилишига тайёргарлик олди халқаро экспертлар форуми бўлиб ўтди”

واجهة مركز الحضارة الإسلامية تعكس في تصميمها أسلوب المعالم الأثرية التي تعود إلى العصور الوسطى

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг пештоқи ўз дизайнида ўрта асрларга оид меъморий ёдгорликлар услубини акс эттиради. 



Тошкент – Ўзбекистон пойтахти Тошкент икки кун давомида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” номли халқаро экспертлар форумига мезбонлик қилди. Тадбир Ислом цивилизацияси маркази конференциялар залида бўлиб ўтди ва унда марказ ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари иштирок этганлигини Al Jazeera Net эътироф этди.

 

Форум 20 га яқин мамлакатдан келган 100 дан ортиқ тадқиқотчи ва экспертлар учун марказдаги кўргазмалар ва бўлимлар билан танишиш, у расмий равишда шу йилнинг охирида очилишидан аввал кўриш имкониятини берди.

 

Цивилизациялар учрашуви

 

Марказ қурилиши 2017-йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги нутқидан сўнг бошланди. Ўша нутқда у “исломнинг чин инсонпарварлик моҳиятини жаҳон ҳамжамиятига етказиш” мақсадида Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш ташаббусини эълон қилган эди.


المنتدى حضره نحو 200 باحث يمثلون 20 دولة

Ўз нутқида Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистоннинг бой маданий ва илмий меросини асраш ва уни глобал маърифатнинг асосига айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратди. У Ўзбекистоннинг “Мовароуннаҳр”дан то Бақтриягача бўлган цивилизациялар чорраҳаси сифатидаги тарихий ўрни ҳануз фан, маданият ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликка илҳом бераётганини таъкидлади.

 

Шунингдек, у марказнинг Ўзбекистондаги Халқаро исломшунослик академияси ва халқаро илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда ишлаётганини қайд этди. Марказ қошида араб хаттотлиги мактаби ва қадимий ёдгорликларни танлаб олиш бўйича миллий комиссия ташкил этилган. Бундан ташқари, хориждаги Ўзбекистонга алоқадор маданий мероснинг “дурдоналари”ни аниқлаш, ўрганиш ва қайтариш учун махсус қўмита тузилган.


شاكر العدواني – المدير العام للمؤتمرات برابطة العالم الإسلامي
 

Араб иштироки

 

Al Jazeera Net га берган интервюсида Мусулмонлар Лигаси конференциялар бош бошқармаси директори Шокир Ал-Адвани марказни ташкил этиш ташаббусини юксак баҳолади. У бу марказни йирик аҳамиятга эга бўлган исломий маданият маркази сифатида эътироф этди, айниқса у йирик исломий цивилизация шаклланган ва Имом Бухорий ҳамда Хоразмий каби олимлар ва муҳаддислар етишиб чиққан Ўзбекистон Республикасида жойлашгани алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. У марказ бутун дунё эътиборини тортувчи маданият ва глобал мулоқот марказига айланишига умид билдирди.

 

Ўз навбатида, Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг қўлёзмалар бўйича мутахассиси доктор Аҳмад Абдулбосит ушбу марказдаги маданий хилма-хиллик ва турли даврларга оид меросдан ҳайратда эканини билдирди.


د. أحمد عبد الباسط خبير المخطوطات بمنظمة العالم الإسلامي للتربية والعلوم والثقافة (إيسيسكو)
 

Al Jazeera Net га берган интервюсида Ислом цивилизацияси маркази ўзбек халқининг нафақат ислом олами, балки бутун дунё халқларига туҳфа эканини, унда кўплаб цивилизациялар акс этишини таъкидлади. “Айниқса, Ўзбекистон кўплаб фанларнинг бешиги бўлиб, инсониятни ўз илмий ютуқлари билан бойитган олимларни етиштирган”, — деди у.

 

Марказнинг араб давлатларидаги мутахассислар билан ҳамкорлиги борасида жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўктам Усмонов “Al Jazeera Net га берган интервюсида шундай деди: марказ мутахассислари Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт ва Миср каби бир қанча араб мамлакатларига ташриф буюришди, улар билан ҳамкорлик битимлари имзолашди ва натижада музей учун қатор ноёб экспонатлар қўлга киритилди. Айниқса, Саудия Арабистонидан Каъба шарифнинг асл кисваси туҳфа сифатида тақдим этилди.


يضم المتحف مقتنيات نادرة لنسخ من المصحف الشريف
 

Халқаро ҳамкорлик

 

Ўзбекистоннинг хорижий тажрибаларга очиқлиги ва марказнинг барча бўлимларини мамлакат раҳбарлари белгилаган концепцияга мувофиқ якунлаш имконияти ҳақида гапирар экан, Усмонов шундай деди: қурилиш ишлари бошланганига 8 йил бўлган бўлса-да, турли соҳаларда маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб этилган.

 

Унинг сўзларига кўра, экспертлар форумида бундай катта миқдордаги иштирокчиларнинг бўлиши марказ раҳбариятининг уларнинг фикр ва маслаҳатларидан фойдаланишга очиқлиги ҳамда марказни яқин орада расмий очилишига тайёр ҳолга келтиришга интилаётганининг яққол далилидир.


المنتدى كان فرصة للمشاركين للاطلاع على مقتنيات المركز قبل افتتاحه رسميا
 

Марказ 10 гектар майдонда қурилган бўлиб, 3 қаватдан иборат. Унинг меъморий ечими ўрта аср меъморий ёдгорликлари услубини акс эттиради. Унда баландлиги 34 метр бўлган 4 та дарвоза ва 65 метр баландликдаги марказий гумбаз мавжуд. Марказда исломдан аввалги цивилизациялар, Шарқнинг биринчи ва иккинчи Уйғониш даврлари ҳамда Ўзбекистоннинг учинчи Уйғониш сари замонавий йўналишига бағишланган экспозициялар мавжуд. Қуръон зали, инновацион кутубхона ва халқаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини намойиш этиш ва келажак авлодларни жалб қилиш мақсад қилинган.

 

Марказ Ўзбекистондаги халқаро исломшунослик академияси ҳамда бутун дунё бўйлаб таълим ва тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда аввалги авлодлар меросини ўрганиш ва қайта талқин қилиш учун платформа сифатида лойиҳалаштирилган.