“Бу жуда катта ва аҳамиятли иш” — Гулшат Абикова
Гулшат Абикова, Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси, нодир китоблар ва қўлёзмалар бўлими раҳбари:
– Биринчи кўрганимда жуда ҳайратга тушдим. Барча бўлимларни айланиб кўрдим. Ҳамма бўлимдан унутилмас таассурот олдим. Лекин энг кўп ёққани Биринчи Ренессанс бўлими бўлди. Унда ислом дини ва илм-фан уйғунлаштирилиб, ўша давр мутафаккирлари фаолияти ажойиб тарзда намойиш этилган экан.
Иккинчи Ренессанс бўлими Амир Темур, Мирзо Улуғбек фаолиятига бағишлангани ҳам жуда катта таассурот қолдирди. Чет мамлакатларда сақланиб қолган Ўзбекистонга оид ашёларни йиғиб, халққа қайтариш ишлари амалга оширилгани мени ҳайратда қолдирди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳатто баъзи нарсалар чет эл аукционларидан сотиб олиниб, бу марказга олиб келинган экан. Бу жуда катта ва аҳамиятли иш деб ўйлайман.
Ростини айтсам, мен кутубхонани бошқачароқ тасаввур қилган эдим. Жуда ҳам чиройли бўлибди. Бу замонавий кутубхонада қадимий руҳ уйғунлаштирилган ҳолда махсус ўқув заллари ҳамда шовқинни ўтказмайдиган хоналар ҳам яратилган. Ҳатто телефон орқали гаплашиш учун махсус бўлинмалар ҳам ўрнатилган экан. Буларнинг барчасидан ҳайратда қолдим. Табриклайман. Бу марказ фақат Ўзбекистоннинггина эмас, балки бутун туркий дунё меросини ўзида жамлайди.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди