Хўтан гилами – Буюк Британия музейидан 200 йиллик тарихга эга совға

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясига Шарқий Туркистондан келиб чиққан ва икки юз йиллик тарихга эга Хўтан гилами тақдим этилди.
У 2025 йил февраль ойида дунёда энг қадимий аукцион уйларидан бири — “Champions” орқали сотиб олинган. Мазкур аукцион уйи шу йил юбилейини нишонлаётгани сабабли, артефактнинг тақдими янада рамзий аҳамият касб этди.
Асрлар давомида Хўтан гиламлари Шарқий Туркистон ҳудудида тўқилиб келган. Улар нафақат юксак ҳунармандчилик маҳорати, балки чуқур маънавий тимсоллари билан ҳам машҳур. Ҳадя қилинган Кембриж гиламида “Вогел” — услубийлаштирилган гулли ваза тасвири бор. У баҳор, янгиланиш ва ҳаёт рамзи сифатида талқин этилади. Атрофидаги гуллар эса аёллик, нафосат ва серҳосиллик тимсоли ҳисобланади.
Тарихий ва маданий аҳамияти
Хўтан асрлар давомида Буюк ипак йўлининг муҳим чорраҳаси сифатида хизмат қилган. Бу ердан ўтган савдо йўллари орқали гиламлар нафақат турмуш буюми, балки маданият ва маънавият ташувчиси сифатида бутун дунёга тарқалган. Шу сабабли, уларда Бақтрия, Эрон, Хитой ва Ҳинд маданиятлари уйғунлиги яққол кўринади.
Бугунги кунда Хўтан гиламлари Москвадаги Шарқ санъати музейида ҳамда Британиянинг йирик аукцион уйларида сақланмоқда. Бироқ нақш ва ранг жиҳатидан Кембриж гилами улардан алоҳида ажралиб туради.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди