“Бу кутубхона ислом цивилизацияси ва илм соҳасида дунёга ўрнак бўлувчи манба бўлади” – Айхан Туғлу
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллат кутубхонаси директори Айхан Туғлунинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги йиғилишда ушбу марказнинг очилиши ҳақида маълум қилгани аслида бутун дунёга ислом цивилизациясининг қайта ёйилиши нуқтаи назаридан жуда муҳим баёнотдир.
Айхан Туғлу, Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллат кутубхонаси директори:
– Аввало, бундай марказнинг очилаётгани Туркия учун ҳам ниҳоятда фахрли. Ўзбекистонда биродарларимиз шундай марказни тайёрлаб, очаётганлари жуда қувонарли.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги йиғилишда ушбу марказнинг очилиши ҳақида маълум қилгани аслида бутун дунёга ислом цивилизациясининг қайта ёйилиши нуқтаи назаридан жуда муҳим баёнотдир. Қачонлардир Бухорий, Улуғбек, Термизий каби буюк зотлар шу тупроқларда етишиб чиққан. Ишончим комилки, бу марказ орқали ҳам янги олимлар, алломалар вояга етади ва дунёга ибрат бўлади.
Музей қисмини кезиб чиққанимизда жуда кўплаб нодир асарларни кўрдик. Бу ерда шу юртларда етишиб чиққан буюк шахсларнинг ҳаётини, Ислом цивилизациясини акс эттириши, уларнинг ёзган асарларининг асл нусхалари сақланиши — жуда катта аҳамиятга эга. Айниқса, менинг соҳам бўлган кутубхона қисмининг ажойиблигини таъкидлашим мумкин. Бу кутубхона Ислом цивилизацияси ва илм соҳасида дунёга ўрнак бўлувчи манба бўлади.
Менимча, бу жой дунёнинг энг муҳим марказларидан бирига айланади. Ислом цивилизацияси, ислом ва илм, маданият масалаларида бутун дунёга ўрнак бўлишига ишончим комил.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа