Нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро миқёсда ҳам ноёб имконият – Моин Аҳмад Низами
Моин Аҳмад Низами, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази илмий ходими (Буюк Британия)
— Тошкентга ҳам, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ҳам илк бор келишим. Бинодан жуда ҳайратда қолдим. Бу янги бино чиройли қурилган ва яхши битказилган. Бироқ гап фақат бино ҳақида эмас, балки унинг ўзбек маданияти, цивилизацияси ва тарихини ўрганишдаги имкониятлари ҳақида ҳам бормоқда. Бу жуда таъсирли.
Кўрганларим ичида Қуръон кўргазмаси алоҳида таассурот қолдирди. Айниқса, бу ерда сақланадиган энг муҳим Қуръон нусхаси — Усмон мусҳафи борлиги мени қувонтирди. Уни асраб-авайлаш зарур. Менимча, ўзбек цивилизацияси ва маданияти маркази сифатида бу жой ана шундай муқаддас меросни сақлаш учун идеал манзилдир.
Бу Ўзбекистонда ўзига хос ташаббус бўлиб, турли марказларни ва илмий мактабларни бирлаштиряпти. Фақат Ўзбекистонда эмас, балки халқаро миқёсда ҳам бу ноёб имкониятдир. Европа, АҚШ ва мусулмон дунёсидаги турли университетлар ҳамда илмий марказлар билан алоқаларни йўлга қўйиш мумкин бўлади. Шундай ҳамкорлик лойиҳалари Ўзбекистон тарихини янада чуқурроқ англашга ёрдам беради, деб ўйлайман. Шу йўналишда ишлар давом этаётганидан хурсандман.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа