"Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси дунё ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлди"






Шодмон Воҳидов, тарих фанлари доктори, профессор:

 

– Бугун бу Марказ орқали тарихга жуда катта тамал тоши қўйилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг бу марказнинг очилишидаги ташаббуси ва ғояси бутун ислом давлатларини қувонтирди. Ҳозир биз 2-сектор бўлимида марказнинг “Иккинчи Ренессанс” бўлими ҳақида турли давлатлардан йиғилган халқаро экспертлар билан биргаликда фикр алмашиш жараёнидамиз. Бу жараёнда ҳар бир сеcтор алоҳида - алоҳида бўлиб бир мавзу юзасидан бундай мулоҳазалашиш жуда ўринли ташкил этилган ва албатта бунинг натижасида берилётган таъриф ва таклифлардан кейин марказ расмий очилишига қадар яна ҳам катта янгиликлар бўлишига ишонаман. Марказ бундай кўринишига келишига қадар елкама – елка ишлаган ҳар бирингизга алоҳида раҳмат айтамиз ва Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда халқингизни табриклаймиз.