“Биз катта тaассурот остидамиз” – Ирина Османова





 


Ирина ОСМАНОВА, Давлат дин тарихи музейи Шарқ динлари бўлими катта илмий ходими (Россия, Санкт-Петербург):

 

– Катта таассурот остидаман. Экспертлар кенгашида бизнинг лойиҳамиз Усмон Қуръони — Самарқанд кўфий хатидаги қўлёзмасининг факсимиле нусхасига бағишланган. Бу факсимиле нусха 1905 йилда Петербургда тайёрланган, 50 дона нусхада. Бизнинг лойиҳамиз аниқ равишда шу факсимиле нусхаларининг тарқалишининг виртуал харитасини яратишга қаратилган. Ҳозирги кунда 23 нусха маълум. Улар Петербург, Москва, Ўзбекистон, Берлин, АҚШ, Озарбайжон ва ҳатто БААда сақланади.

Шунингдек, бундай маълумотлар ҳам бор: бир нусхаси Буюк Британияда, балки Туркияда ҳам сақланаётгани ҳақида хабарлар келган. Факсимиле нусхалар асл қўлёзмадан олинган бўлиб, у Ислом цивилизацияси марказининг Қуръон залида асосий экспонат сифатида сақланади. Таассуротларим ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ерга биринчи марта келмаяпмиз. Сўнгги марта март ойида бўлгандик ва ўшанда ҳали очилишгача жуда кўп ишлар қолгандай туюлганди. Аммо ҳозир, сентябр ойида, очилишга яқин қолганда, менимча, ҳаммаси жуда муносиб ва юқори даражада тайёрланган. Экспозиция ҳам аллақачон тайёр. Биз катта таассурот остидамиз.