Шавкат Мирзиёев ташаббуси Ўзбекистоннинг бутун дунёга туҳфасидир – Умар Абу Шааф
Ислом ҳамкорлик лигаси Тадқиқотлар бошқармаси директори Умар Абу Шаафнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан Ислом цивилизацияси марказининг яқинда очилиши ҳақидаги хабари бутун дунёга Ўзбекистоннинг буюк исломий мероси борлиги ва уни барча инсоният кўриши кераклиги ҳақида очиқ хабар бериш демакдир.

Умар Абу Шааф, Ислом ҳамкорлик лигаси Тадқиқотлар бошқармаси директори (Саудия Арабистони)
– Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрганимдан жуда фахрланаман. Бу марказни қуриш ташаббусини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан эълон қилган ва бу — Ўзбекистоннинг бутун дунёга туҳфасидир. Марказни айланиб чиқдим. Марказ жуда чиройли, у йирик исломий-маърифий мажмуа бўлиб, бутун дунё учун очиқ. Иншааллоҳ, қайта ташриф буюраман ва бу ерда мавжуд бўлган ноёб экспонатлар билан янада чуқурроқ танишиб, уларнинг барчасидан фойдаланаман. Чунки улар исломий мерос ва цивилизациянинг ҳақиқий намунасидир ва бундан барча инсоният наф кўради.
Форум жуда чиройли ўтди. Мен унда Ислом ҳамкорлик лигаси номидан нутқ сўзладим. Форумда олимлар ва мутафаккирлар иштирок этишди, мен шахсан улардан жуда кўп фойдали билим ва тажриба олдим. Улар ўз бой тажрибалари билан форумга ҳисса қўшишди ва шубҳасиз, бундан барчамиз катта фойда кўрдик.
Ростини айтсам, бу жуда улкан ва кучли ташаббус. Айниқса, бу лойиҳани Президентингизнинг БМТ минбаридан эълон қилгани — бутун дунёга Ўзбекистоннинг буюк исломий мероси борлиги ва уни барча инсоният кўриши кераклиги ҳақида очиқ хабар бериш демакдир. Бу марказ ва унинг ғояси Президент Шавкат Мирзиёевнинг дунёга йўллаган хабари бўлиб, биз бундан фахрланамиз ва шараф деб биламиз.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа