Президент таъкидлаган маънавий нур — Ислом цивилизацияси марказида
🔴 114 қўлёзма, 3 тилда тавсиф ва Усмон Мусҳафи — тарихий экспозицияда сирли саёҳат сизни кутмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда виждон ва эътиқод эркинлигини мустаҳкамлаш, диний-маърифий саводхонликни оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ҳам ана шу йўналишдаги қўлёзма, босма ва электрон адабиётлар жамланиб, махсус экспозициялар тайёрланмоқда.
Марказнинг энг асосий бўлимларидан бири — Қуръони карим залидир. Унда Яратганнинг муборак каломига чексиз эҳтиром ифодаланган.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек:
“Қуръонни эшитиш, эшита олиш — юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади.”

Залдаги марказий экспонат — инсоният тарихидаги илк олти ёзма нусхалардан бири саналадиган Усмон Мусҳафидир. У умумбашарий аҳамиятга эга муқаддас битик сифатида алоҳида ўрин тутади.
Шу билан бирга, залда Қуръони каримнинг Ўзбекистонга бевосита алоқадор бўлган 114 нодир қўлёзмаси асл ва факсимил нусхаларида намойиш этилади. Уларнинг суратлари ўзбек, инглиз ва араб тилларидаги тавсифлар билан тўлдирилган. Айрим қўлёзмалар факсимиле ва муляж кўринишида қайта яратилмоқда.

Мутахассислар таъкидлаганидек, мамлакатимизда асосан Ҳафс ан Осим қироатидаги нусхалар кенг тарқалган бўлса-да, экспозицияда бошқа қироатларда ёзилган мушафлар ҳам намойиш этилади. Ҳар бир қўлёзмага илмий изоҳ ва шарҳлар тайёрланиб, зиёратчиларга хаттотлик мактаблари, ёзув услублари, давр ва безаклари ҳақида мукаммал маълумот тақдим этилади.
Қуръони карим қўлёзмаларининг бутун тарихий қатламлари даврма-давр намоён бўлади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа