Халқ дардини айтган шоир мероси

 

🔴 Адолатсизликка қарши сўз қуроли – XIX асрда порахўр амалдорларни махара қилган Муқимий ҳажвиёти эътибор марказида




    Муҳаммад Аминхўжа Муқимий XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаган машҳур, танқидий-ҳаҗвий йўналишда ижод қилган халқчил ўзбек шоириларидан бири. У ўз давридаги амалдорларнинг порахўрлиги, халқнинг оғир аҳволи ва мустамлакачилик туфайли юзага келган адолатсизликларни шеър орқали фош этган. Унинг “Танобчилар”, “Сайлов” каби сатиралари халқ оғзида қўшиқдек айланиб юрган. Аммо шоирнинг ўзи қашшоқликда, мадраса ҳужрасининг тор деворлари ичида яшади. Ана шу тақдир унинг шеърларига самимийлик ва халқчиллик руҳини янада кучайтирди.

 

     Ҳаёт йўли ва ижодий муҳит

 

    1850 йилда Қўқонда туғилган Муқимий оддий оилада улғайди. У Бухорода таҳсил олган бўлса-да, моддий танглик ва оилавий муаммолар унинг ҳаётини оғирлаштирди. Бу ҳолатлар ижодига кучли таъсир кўрсатиб, шоирни халқ дардига ҳамдард этди.

 

     Лирикада халқ руҳи

 

    Муқимийнинг 11 минг мисрадан иборат мероси халқ руҳиятининг ҳақиқий ойнаси. Унинг ғазал ва мухаммасларида ишқ, бахт, зулм ва адолатсизликка қарши ички норозилик жонли ифода этилган.

 

     Ҳажв — адолатсизликка қарши сўз қуроли

 

    Шоирнинг ҳажвий шеърлари амалдорларнинг порахўрлиги ва халқ дардини очиқ-ойдин кўрсатди. “Танобчилар”да ер ўлчови баҳонасида деҳқонларни қийноққа солиш ҳолатлари очиб берилган. “Сайлов”да эса мустамлакачилик тизимининг адолатсизлиги ҳақида ёзилган.

 

    Янги жанр – “Саёҳатнома”

 

    Муқимий ўзбек адабиётига саёҳатнома жанрини олиб кирди. Қўқондан Фарғона, Исфара ва Шоҳимардонга қилган сафарлари ҳақида ёзган шеърлари табиат манзаралари, халқ турмуши ва замон воқеликларини ёрқин тарзда акс эттирди.



 

     Муқимий мероси – Ислом цивилизацияси марказида

 

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясида қўлёзма баёзлар ва факсимилелар орқали шоирнинг ҳақиқий мероси қайта тикланмоқда.

 

    Қўқон шаҳридаги мадраса ҳужра-музейи шоир ҳаёти ва ижодий муҳитини кўрсатади.

 

    “Сўзки ҳақ бўлса” ҳужжатли фильми ва “Муқимий” бадиий фильми орқали шоир мероси кенг тарғиб қилинади.

 

    Янги нашрлар ва дастурий лойиҳалар унинг ижодини кенг китобхонлар оммасига етказиши кутиляпти.

 

    Матншунослик аҳамияти

 

    Муқимий асарлари дастлаб қўлёзмаларда тарқалган, кейин эса турли таҳрир ва ўзгаришларга учраган. Бугунги матншунослик тадқиқотлари унинг ҳақиқий сўзини тиклашга хизмат қилмоқда.
 

Дурдона Расулова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин