Биринчи Ренессанс экспозицияси: тарих, илм ва цивилизациялар уйғониши йўлида
🔴 Алломалар мероси ва муқаддас артефактлар
🔴 Пайғамбар хатларидан то Минораи Калон макетигача...

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейининг Биринчи Ренессанс даври экспозициясини такомиллаштириш ишлари жадал давом этмоқда.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музёйи Биринчи Ренессанс даври экспозициясини якуний босқич жараёнларини таҳлил қилиш, контентларни такомиллаштиришга бағишланган навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишга Ишчи гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти академик Баҳром Абдуҳалимов раҳбарлик қилди.
Тадбирда IX–XIII асрга оид нодир артефактлар, Пайғамбар Муҳаммад с.а.в. хатлари, Усмон мусҳафининг саҳифалари, Минораи Калон макети ва Саудия Арабистонидан келтирилган муқаддас Каъбапўш ҳамда Каъба калитларининг экспозицияда намойиши, илмий мазмун ва дизайни муҳокама қилинди.
Биринчи Ренессанс даврига бағишланган 7 капсуладан иборат бўлимда Пайғамбар Муҳаммад с.а.в. ҳукмдорларга йўллаган хатлар, Усмон мусҳафининг саҳифалари, ҳамда буюк алломалар – Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий илмий меросига оид маълумотлар ўрин олган.
Шунингдек, XII асрда Қорахонийлар даврида қурилган ва Бухоронинг тарихий рамзи саналадиган Минораи Калон макети экспозициянинг муҳим қисми сифатида алоҳида эътироф этилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан айрим камчиликлар ва таклифлар ҳам билдирилди. Жумладан, девор дизайнидаги имловий хатоларни тузатиш, экспозицияда артефактларни сулолалар кесимида қайта жойлаштириш, капсулалар ташқи қисмидан унумли фойдаланиш каби таклифлар билдирилди.
Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов экспозицияни замонавий медиа лойиҳалар ва анимациялар билан бойитиш, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар ва Хоразмшоҳлар сулолаларига бағишланган янги экспозициялар тайёрлаш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

Тадбир иштирокчилари Саудия Арабистонидан олиб келинган муқаддас артефактлар – Каъбапўш ва Каъба калитларининг музей экспозициясида намойиш этиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди.
Мазкур учрашув Марказ музейи экспозициясининг янада такомиллашиши ва халқаро даражада аҳамияти ошиб боришида муҳим қадам бўлди.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа