“Бу марказ тарихни сақлайди ва келажак авлодга етказади” – халқаро нуфузли меҳмонлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди




    1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига “Дўстлик” ордени соҳиби, БААдаги Халифа фан ва технологиялар университети президенти Др. Иброҳим Ал Ҳажри, Буюк Британиянинг “Cambridge University Press & Assessment”нинг Европа, Марказий Осиё ва Америка бўйича координатори Кинг Стивен Ричард, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” университети президенти Вольфганг А. Херрманн ташриф буюрди.

 

    Марказда меҳмонларга олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, амалга оширилган илмий-тадқиқотлар ва яқин келажакда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

    Ташриф давомида нуфузли меҳмонлар марказ ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

 

    Хусусан, Др. Иброҳим Ал Ҳажри ўз таассуротларини қуйидагича баён этди:

 

“Бу бино — ислом ва адабиёт тарихини, шу заминда туғилиб, бутун дунёга илм-фан меросини бағишлаган улуғ алломалар руҳини мужассам этувчи гўзал ва рамзий иншоот. Биз ҳали ҳам Ал-Хоразмий, Ибн Сино сингари алломаларнинг кашфиётларидан баҳрамандмиз. Бу марказ ана шу тарихни сақлайди ва келажак авлодга етказади. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган бу иншоот асрлар давомида ислом оламига илм-маърифат нурини тарқатади.”

 

    Ташриф иштирокчилари марказ билан танишиб, бугунги кунда Ўзбекистонда маърифат ва илмга берилган катта эътиборни юқори баҳоладилар.