“Қадимий мерос – замонавий мулоқот!” Дунё олимлари Ислом цивилизацияси марказига ҳавас қилди!



 

    10–13 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида миллатлар ва динлараро тотувликни тарғиб этувчи “Декларациялар мулоқоти” II халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда дунё миқёсидаги нуфузли олимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, турли мамлакатлардан келган экспертлар иштирок этди.

 

    Форум жараёнларида делегация аъзолари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Бу эса тадбирни мазмун жиҳатдан янада бойишига хизмат қилди.

 

    Делегация аъзолари Форум кун тартиби доирасида Ўзбекистондаги  Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюришди. Улар марказ музейида ташкил этилаётган  замонавий инфратузилма, интерактив экспозициялар ва юртимиз маънавий меросига юқори баҳо бердилар. Бу ташриф мулоқот ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.



 

     Имом Толиб Шариф, Вашингтондаги Муҳаммад масжиди раҳбари:

 

“Бу масканда бўлиш – катта шараф. Ўзбекистоннинг асрлар давомида ислом маънавий маркази бўлиб келганини яна бир бор ҳис қилдик.”



 

     Муҳаммад Элбагир Али Эльсануси, АҚШ диний арбоби:
 

“Ўзбекистон каби кўп тарихий шахслар етиштирган юрт йўқ, десам муболаға бўлмайди. Бу тарихнинг турли қирраларини кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Бугунги мулоқот келажакдаги ҳамкорликларимиз учун катта имконият яратди.”


     Жеффри Кларк Дэвис, АҚШ Конгрессининг собиқ аъзоси:
 

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини юқори баҳолайман. У кишининг очиқлик ва ҳамжиҳатлик сари қўйган жасур қадамлари  нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун дунё учун таҳсинга лойиқ. Дунёнинг турли бурчакларидан келганлар учун ушбу масканда мулоқот қилиш имконини яратгани алоҳида эътирофга лойиқ. Бу ердаги мулоқотлар халқаро ҳамкорликнинг янги босқичига йўл очади.”







 

    Форум иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган очиқлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик сиёсатига катта қизиқиш билдирди ва амалий таклифлари билан қўллаб-қувватлади. Бу юртимизнинг халқаро нуфузи ва маънавий қадриятларини янада юксалтириши учун янги қадам, дейиш мумкин.