Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қандай масалалар кўриб чиқилди?
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини контентлар, артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказда Реставрация бўлими ташкил этиш бўйича “Эрмитаж” музейи вакили Игорь Малкиель тақдимоти тингланди.
“Эрмитаж” музейида сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид экспонатларни Марказга олиб келиш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, 9 та йўналиш бўйича бўлим раҳбарлари экспозициядаги ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан тақдимот қилдилар.
Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов йиғилишда иштирок этган кенгаш аъзолари ва халқаро ҳамкорларни Марказ қурилишида якдил ҳаракат қилишга чақирди.
"Мақсадимиз бир — мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билдирган ишончни оқлаш. Биргаликда бу масъулиятли ишларни амалга оширишимиз керак. Хабарингиз бор, бу йўлда самарали ишлар қилиняпти. Лойиҳаларга 3 мингдан ортиқ маҳаллий ва халқаро ҳамкорларни жалб қилганмиз. 9 та йўналиш бўйича 40 дан ортиқ ишчи гуруҳ тузилган. Марказнинг 5 та асосий залларини экспонатлар билдан тўлдириш бўйича баҳслар, музокаралар, қизғин мулоқотлар кетмоқда. Жараёнларга маҳаллий олимларнинг фикрларига таяниб, халқаро ҳамкорлар билан биргаликда илмий-инновацион ёндашилмоқда", — деди Фирдавс Абдухолиқов.
“1001 кашфиёт” компанияси директори Салим Аҳмад болалар учун интеллектуал майдонча яратиш бўйича махсус лойиҳа билан иштирок этди. Ушбу лойиҳа доирасида болалар алломалар билан мулоқотда бўладиган, китоб орқали марказни танишадиган имкониятлар яратилиши режалаштирилмоқда.
"Бугунги кунда 20 дан ортиқ ана шундай мега лойиҳаларда иштирок этганмиз. Фаолиятимиз давомида мусулмон давлатларда 40 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширганмиз. 500 мингдан ортиқ бола бизнинг лойиҳалардан баҳраманд бўлган. Кейинги катта ишимизни Ўзбекистон билан боғлаётганимиздан мамнунмиз. Интеллектуал майдонча дорасида болалар алломаларни яқиндан кўради, мулоқот қилади, виртуал танишишга муваффақ бўлади. Болалар учун Марказни яқиндан таништириш мақсадида китоб чоп этишни ҳам режалаганмиз. Улар рангли кўринишда ва тарқатиш учун қулай шаклда бўлади. Бу ерда вилоятлардан, чекка ҳудудлардан болалар келолмаслигини инобатга олиб, болалар майдончасини вилоятлардаги болалар учун кўчма намойишларини ҳам ўтказишни кўзда тутганмиз", – деди Салим Аҳмад.
Учрашув якунида “Марказий Осиё ва Евролпа Иттифоқи” Самарқанд саммити сарҳисобит: натижалар, режалар ва истиқбол” номида ўтган анжуманни ОАВда ёритиш бўйича грант лойиҳалари тўғрисида Марказ директори ўринбосари Ражаб Ражабов тақдимот қилди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
