Байтул ҳикмадан коинотгача — Шарқнинг буюк уйғонишини кўришни истайсизми?
🔴Тарихий мероснинг замонавий илҳом руҳи сизни қарши олади
🔴Беруний ва Ибн Синони қайта “тирилтирган” экспозиция
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейининг “Биринчи ренессанс бўлими“да намойиш этиладиган монументал асарларда ранг ва тасвирлар уйғунлигига алоҳида эътибор берилмоқда.
Шу боис Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида рассомлар, олимлар ва комиссия аъзолари иштирокида ўтказилган навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда Марказ музейи экспозицияси учун Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов томонидан яратилган учта монументал асар —
▪️“Боғдод академияси ва Байтул ҳикма”,
▪️“Хоразмдаги Маъмун академияси”,
▪️“Исломнинг кириб келиши ва илм-фан тантанаси” намойиш этилди.
Асарларда Шарқнинг IX–XI асрлардаги илмий ҳаёти, алломалар суҳбатлари, кутубхоналар, илм ва маърифатга чанқоқлик жонли тасвирланган. Хусусан, юлдузлар ва коинотга оид деталлар асарларга фалсафий мазмун бағишлаган.
Комиссия аъзолари ва олимлар мазкур асарлар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдириб, ҳар бир детал борасида фикр алмашишди. Муҳокама жараёнида асарлар тарихий меросни нафaқat акс эттириши, балки бугунги авлодни илм ва маърифат сари чорловчи илҳом манбаи экани таъкидланди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
