“Ҳасанхўжа Нисорийнинг “Музаккир ал-аҳбоб” асари”га бағишланган махсус экспозиция ташкил этилиши мумкин
Марказ томонидан навбатдаги йирик илмий-маърифий лойиҳа – “Ҳасанхўжа Нисорийнинг “Музаккир ал-аҳбоб” асари” медиалойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа ХVI асрнинг машҳур тазкиранависи Ҳасанхўжа Нисорийнинг шу номли асарини чуқур ўрганиш, унинг адабий ва тарихий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган.
Баҳоуддин Ҳасанхўжа Нисорий асли бухоролик бўлиб, шоирлик билан бир қаторда, тиббиёт, тафсир, ҳандаса, фалакиёт, мусиқа ва хаттотлик билимларини egallagan. Суғд ҳокими бўлган Шайбоний Рустам Султоннинг садри бўлиб хизмат қилган. 1526 йилдан кейин Балхда Камолуддин қўноқ мадрасасида ҳандасадан дарс берган.
“Музаккир ал-аҳбоб” асари Нисорийнинг энг машҳур асари ҳисобланади. Асар Жуйборий хожаларидан Хўжа Муҳаммад Исломга бағишланган ва ХVI асрнинг биринчи ярмида Бухорода ўтган 260 дан зиёд туркийзабон шоирлар ҳақида қисқача маълумотлар келтирган. Асар қисқа сўзбоши, муқаддима, тўрт боб ва хотимадан иборат.
Лойиҳа доирасида “Музаккир ал-аҳбоб” асари илмий таҳлил қилиниб, унинг тарихий, адабий ва маданий аҳамияти очиб берилади. Тадқиқотчилар томонидан асарнинг қўлёзма нусхалари ўрганилиб, матн чуқур таҳлил қилинади ва илмий ишланмалар тайёрланади. Шунингдек, Ислом цивилизацияси марказида ушбу асарга бағишланган махсус экспозиция ташкил этилиши режалаштирилган.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
